• Новости
большой логотип
isset($this->params['breadcrumbs']) ? $this->params['breadcrumbs'] : [], //]) ?>
calendar 18/10/2021 time 17:20 request->url ?> request->url ?> request->url ?>
eye 1327

“Яшил” иқтисодиёт

збекистон ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий этиш имкониятлари (Наманган ва Тошкент вилоятлари мисолида)

Бугунги кунда дунёдаги табиий ресурслар захираси камайиб бориши, улардаги ўзгаришларни баҳолаш бўйича тизим ишлаб чиқилишига сабаб бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенцияси Киото протоколи ва Париж битими қабул қилинди. Ушбу шартномаларда белгиланган тамойилларни амалга оширишда турли давлатлардаги қарашлар ҳар хил бўлганлиги учун жаҳон бўйича қийинчиликлар юзага келмоқда.

Дунё миқёсида табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятларини олган давлатлар ҳозирда иқтисодиётини янги босқичга кўтариш ва “яшил” иқтисодиётни барпо этиш йўлидан боришмоқда.

Яшил иқтисoдиёт - бу иқтисoдий тизим бўлиб, унинг aсoсий мaқсaди сaйёрaмизнинг эколoгияси вa уни сaқлaб қoлиш билaн биргa иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривoжлaнтиришга қаратилган. Шундай қилиб яшил иқтисoдиёт деганда, инсoн ҳaёти вa сoғлиғи учун зaрур бўлгaн рeсурслaрни, aтрoф-муҳит вa эколoгияни бир бутун ҳолда сақлаб қолиб ишлaб чиқaриш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ иқтисoдиётни янaдa ривoжлaнтиришни aмaлгa oширишгa aсoслaнгaн иқтисoдий фaoлиятнинг янги йўнaлиши тушунилади.

2015 йил 25 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари 17 та мақсадларга мўлжалланган 2030 йилгача барқарор ривожланиш бўйича ҳужжат қабул қилди.  Унда барқарор ривожланиш ва қашшоқликни бартараф этиш, фаровонликка эришиш бўйича сайёрамиз ресурсларини тежаш ва таъминлашга қаратилган 169 та вазифалар қўйилди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўн битта халқаро конвенция, битим ва улар доирасидаги еттита кўп томонлама халқаро шартномага қўшилди. Жумладан, Париж битимини ратификация қилган томон сифатида 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан 10 фоиз қисқартириш бўйича мажбурият олган.

Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётни барпо этиш бўйича ўтказилган таҳлил иқлимнинг ўзгариши шароитида самарали, ресурс тежамкор ва экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлашда ўзаро боғлиқ муаммолар ва эҳтиёжлар мавжудлигини кўрсатди. Саноатлаштириш ва мамлакат аҳолиси сонининг ортиши иқтисодиётнинг табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжини сезиларли даражада оширмоқда, шунингдек, атроф муҳитга салбий таъсирни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт энергия самарадорлигининг паст даражаси, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш, технологиялар янгиланишининг сустлиги, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш учун инновацион ечимларни жорий этишда кичик бизнес иштирокининг етарли эмаслиги Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Айниқса ҳудудларда самарали яшил иқтисодиёт механизмларидан фойдаланмаслик, кадрларда соҳага оид малакаларни етишмаслиги, аҳолини атроф-муҳитга ҳамда “яшил” иқтисодиётга нисбатан маданий даражаси пастлиги кузатилмоқда. Мамалакатда узоқ йиллар давомида узоққа мўлжалланган стратегиянинг мавжуд эмаслиги «яшил» технологияларни жорий этиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича тизимли чоралар кўришни таъминлашга имкон бермай келаётган эди.

Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизда бу йўналишда экологик соф, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатда том маънода “яшил иқтисодиёт”ни барпо этиш, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) мажбуриятлари бажарилишини ва Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишини таъминлаш ҳамда бу орқали  иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳамда ҳудудларни бир маромда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириш мақсадида 2019 йил 4 октябрда 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, энергия самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш мўлжалланган. Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш назарда тутилган бўлиб, умумий энергия ишлаб чиқариш салмоғида ушбу экологик тоза энергия улушини 12 фоизга етказиш белгиланган. Шунингдек, “ақлли” қишлоқ хўжалиги тамойилларини жорий этиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва уларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини 20-40 фоизгача кўпайтириш кўзда тутилган. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳосилдорлигини 20-25 фоизгача оширишга эришиш мўлжалланган.

Шу мақсадлардан келиб чиқиб, стратегияда белгиланган вазифаларни ҳудудлар кесимида амалга ошириш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади:

биринчидан, ҳудуд аҳолисининг ментал жиҳатларини ҳисобга олиш;

иккинчидан, ҳудуднинг иқтисодий потенциалини баҳолаш;

учинчидан, ҳудуд инфраструктурасининг ривожланганлик даражаси ва логистика имкониятлари;

тўртинчидан, ҳудуд ихтисолашуви кабилар.

Лойиҳа доирасида ўрганилган Наманган вилояти юқори зоналари, Тошкент вилоятининг аҳоли зич туманларида “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш учун қуйидаги босқичларда иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш самарали бўлади:

Биринчи босқич: ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий қилишда иқтисодий имконият ва ресурсларни жалб қилиш, ҳудудни ўрганиш ҳамда ташкилий ва ҳуқуқий асосларини яратиш қаратилади. Жумладан,

1.   Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхона ва ташкилотлар, ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги нуқталари ва йўналишларини аниқлаш.

2.   Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича ҳудуд аҳолиси ва жамоатчилигининг фикрларини ўрганиш ҳамда ташаббуслари бўйича таклифлар тайёрлаш.

3.   Ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш.

4.   Ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича стратегия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхона ва ташкилотлар, ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда тадбирлар йўл харитасини ишлаб чиқиш.

5.   Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш.

6.    Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инвесторлар билан ишлаш.

7.    Ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишли мутахассис ва экспертларни жалб этиш.

8.   Ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича қўшимча молиявий манбаларни шакллантириш ва йўналтириш.

9.   Ҳудуд инфраструктурасининг ривожланганлик даражаси ва логистика имкониятларини ўрганиш.

Иккинчи босқич: ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни жорий қилишда амалий чоралар кўриш босқичи.

Наманган вилояти ҳудудларида:

1.   Ҳудуд энергетика баланси тузилмасида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш учун камида 10 та кичик ва микро ГЭСларни (Чоркесар, Чодак қишлоқларини кесб утувчи сойларда) қуриш.

2.   Наманган вилояти Поп тумани Гурумсарой, Пунган ҳудудларининг юқори қисмларига (200 мгв. қувватдаги) шамол генераторларидан иборат электростанция барпо этиш.

3.   Наманган вилояти Поп тумани Гурумсарой, Пунган ҳудудларининг юқори қисмларига қуёш (50 мгв. қувватдаги) электростанцияларини қуриш.

4.   Поп туманининг сув таъминоти оғир юқори қисмларида томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий этиш.

5.   Чоркесар, Чодак қишлоқларининг юқори  қисмларида (20 хонадонда) уй меҳмонхоналарини ривожлантириш орқали ҳудудда туризмини ривожлантириш.

6.   Ҳудудда майда ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа ва танловлар эълон қилиш. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар бериш бўйича консультациялар ташкил этиш.

7.   Ҳудудда ёшлар ўртасида ишсизликни юқорилигини инобатга олиб  ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича “ёш тадбиркорлар” танловларини ўтказиш ҳамда тадбиркорликка қизиқтириш бўйича тренингларни давомий ўтказиш.

8.     Чодак зонасида Ангор эчкиларининг табиий жунини қайта ишлаш бўйича мини цехларни ташкил этиш ва уларни замонавий экологик талабларга мослаштириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўмак бериш.

9.   Чоркесар, Чодак зоналарида мавжуд МФЙлардан бирида “Яшил маҳалла” концепцияси асосида намунали маҳалла барпо этиш.

         Тошкент вилояти ҳудудларида:

1.   Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2.   Тошкент шаҳардан чиққан чиқиндиларни Тошкент вилояти ҳудудида қайта ишлашни ташкил этишнинг экологик талабларини ўрганиш ва хорижий (Германия, Япония, Ж.Корея) мамлакатлар амалиёти билан танишиш.

3.   Тошкент шаҳрига ёндош туманларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборхоналари ва музхоналарига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш.

4.   Экотуризм ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича янги туристик турларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

5.   Тошкент вилоятининг юқори зоналарида уй меҳмонхоналари ва озиқ овқат шахобчалари тизимини мониторинг қилиш ва экологияга таъсирини ўрганиш.

6.   Тошкент вилоятининг юқори зоналарида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича тадбиркорлик йўналишларини кўпайтириш.

7.   Тошкент вилоятида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш учун кичик ва микро ГЭСларни (Бузсув ва Қорасув сойларида) қуриш.

Учинчи босқич: ҳудудларда “яшил” иқтисодиётни амалга оширишни мониторинг қилиш ва қарорларни  татбиқ этиш босқичи.

1.   Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида “яшил” иқтисодиётни барпо этиш бўйича чора-тадбирларнинг боришини мониторингини олиб бориш.

2.   Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ижросини таъминлаш.

3.   Амалга оширилган ишларнинг натижадорлигини баҳолаб бориш.    

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида ушбу иккита вилоят ҳудудларида 20 мингдан 25 минггача қўшимча иш ўринлари  ташкил этилади.

Йилига қайта тикланувчи манбалардан 300 млн кв соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ҳудудларда “яшил” иқтисодиётнинг ЯММ улуши 5% оширилади. Аҳоли ўртасида атроф табиий муҳитга нисбатан муносабатда маданий даража ошади. 

Copyright © 2025 - Все права защищены.

Сайт работает в тестовом режиме.

Автор: abduhalilbek